Янгиликлар /

«Реал» Погбани текинга қўлга киритмоқчи

Мақола нашр қилинди

«Реал Мадрид»  француз яримҳимоячиси Поль Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақида Marca нашри хабар тарқатмоқда. Манбага кўра, трансфер 2022 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин. Погбанинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида тугайди, шундан сўнг футболчи эркин агентга айланади.

Мадридликлар эса айнан ўша вазиятни кутишмоқда. Маълумот ўрнида, «қизил иблислар» Полга узоқ муддатли шартнома таклиф қилишган, лекин француз футболчиси клубини ўзгартимоқчилиги ҳақида айтган.
Эслатиб ўтамиз, Погба «Манчестер Юнайтед»да 2011 йилдан 2012 йилгача ўйнаган, кейин «Ювентус»га ўтган. 2016 йилда француз «Олд Траффорд» га қайтди.

Жорий мавсумда Погба АПЛнинг 3 ўйинида 5 голли узатма муаллифи бўлди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.