Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 4-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (4:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ғалаба қозонганингизда, қувончли бўлади. Мухлисларни хурсанд кўриш — бахт. Бугун кўп нарсалар кутгандик, ҳаммаси амалга ошди. Буни ҳар сафар қилишимиз керак. Бу — «Манчестер Юнайтед». Ҳеч нарса ўзгармади.
Роналду фантастик тўпурарга айланган. У ажойиб ўйин ўтказди, яхши югурди.
Криштиану, унинг мухлислари ва жамоа учун хурсандман. У — клуб тарихидаги ўзига хос футболчи. У голли вазиятларни ҳис қилади. У шафқатсиз. У жамоага ва клуб билан боғлиқ барчага мотивация беради.
Мавсум якунида қаерда бўлишимизни олдиндан айтиш жуда эрта. Барқарор бўлишимиз ва диққатимизни ишга қаратишимиз керак», — дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС Sport.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.