Янгиликлар /

Роналдунинг дубли «МЮ»га йирик ғалаба келтирди

Мақола нашр қилинди

Англия Премьер-лигаси 4-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилди.

«Олд Траффорд»даги ўйинда Криштиану Роналду «қизил иблислар» сафидаги иккинчи дебютини ўтказди ва 12 йилдан кейинги қайтишни ўзига хос байрамга айлантирди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган португалиялик 36 ёшли ҳужумчи 45+1-дақиқада ҳисобни очиб, жамоасини танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқди – 1:0.

Иккинчи бўлим бошида Манкильо ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, 62-дақиқада Роналду яна катта саҳнага чиқди. Шоунинг узатмасидан кейин ҳимоячиларни ортда қолдирган Криштиану қайтишини дубль билан нишонлади – 2:1.

80-дақиқада Бруну Фернандеш узоқ масофадан ажойиб голга муаллифлик қилган бўлса, 90+2-дақиқада Погба – Марсияль – Лингард комбинациясини Жесси ажойиб зарба билан якунлаб қўйди – 4:1.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.