Янгиликлар /

Деклан Райс «МЮ»нинг асосий трансфер мақсади

Мақола нашр қилинди

«Вест Ҳэм» яримҳимоячиси Деклан Райс «Манчестер Юнайтед»нинг 2022 йил ёзидаги асосий трансфер мақсадидир. 

Manchester Evening News'нинг ёзишича, 22 ёшли инглизга шахсан манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг ўзи қизиқмоқда. Футболчининг ўзи ҳам «қизил иблислар» сафига қўшилишни хоҳламоқда. 

Райснинг «Вест Ҳэм» билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Лондонликлар яримҳимоячини 80 млн фунтга баҳолашмоқда. 

Деклан ўтган мавсумда АПЛда 34та ўйинда 2та гол урган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.