Криштиану Роналду АПЛ 4-туридан ўрин олган «Ньюкасл» (4:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Олд Траффорд» мен учун доим сеҳрли жой бўлган. Бу ерда хоҳлаган барча нарсангизга эришиш мумкин.
«МЮ»га қайтганимдан ва яна Премьер-лигада ўйнаганимдан фахрланаман. Биринчи навбатда, жамоага ёрдам берганимдан хурсандман.
Бир гол уришни кутгандим, аммо иккита эмас. Энг асосийси — ғалаба қозониш. Ғолиблик менталитетини яратишимиз керак. Клуб мен билан фахрланиши учун бор кучимни бераман.
Ҳиссиётлар ақл бовар қилмас даражада. Асосий таркибда майдонга чиққанимда, асабийлашдим. Мухлислар бутун ўйин давомида исмимни куйлашларини кутмаган эдим.
Ҳамма биладики, Англияда футбол бошқа чемпионатларга ўхшамайди. 18 ёшимда бу ерга келгандим. Улар менга жуда яхши муносабатда бўлишганди, шунинг учун қайтдим.
Ҳар ким ўз ишини қилиши керак. Бизда фантастик ёш жамоа ва ажойиб мураббий бор, лекин ўзимизга бўлган ишончни мустаҳкамлашимиз керак.
Агар Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишни истасак, жамоа етук бўлиши керак. Муҳими, тўғри йўлдамиз ва мен жамоага ёрдам бўлиш учун шу ердаман», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради ВВС.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.