Янгиликлар /

Конте «Юнайтед»ни бошқаришга тайёр

Мақола нашр қилинди

«Интер» ва «Челси» клубларининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришга тайёр.

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида «Янг Бойз»дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2), Оле-Гуннар Сульшернинг «қизил иблислар»даги курсиси бироз қимирлаб қолди ва букмейкернинг тахминига кўра, агар натижалар яхши томонга ўзгармаса, норвегиялик «МЮ»дан кетишига тўғри келади.

Журналист Жанлука Ди Марциога маълум бўлганидек, Конте Премьер-лигага қайтишга ҳамда ўз таркиби ва молиявий ҳолатлари орқали барча муҳим турнирларда ғалаба учун кураша оладиган «Юнайтед»ни бошқаришга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, илгари Конте «Тоттенхэм» ва «Арсенал» бошқарувига келиши ҳақидаги тахминлар тарқалган эди. Аммо, италиялик мураббий бундан ҳам яхшироқ вазифани кутмоқда

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.