Янгиликлар /

Бруно «МЮ» билан шартнома борасида келишиб олди

Мақола нашр қилинди

Бруно Фернандеш «Манчестер Юнайтед» билан янги узоқ муддатли шартнома шартлари борасида келишиб олди.

The Sun нашри хабарига кўра, йил охиригача португалиялик плеймейкер «қизил иблислар» билан 2027 йилнинг ёзигача амал қиладиган ва ҳафталик маоши ҳафтасига 250 минг фунт стерлингга кўтариладиган янги шартнома имзолайди.

Қайд этилишича, шартнома шартларига кўра, футболчининг ҳозирги маоши бирданига икки баробарга ошади.

Эслатиб ўтамиз, Бруно 2020 йилнинг январидан буён Премьер-лигада 55та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урди ва 19та голли узатмани амалга оширди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.