Янгиликлар /

Мураббийликка уч номзод!?

Мақола нашр қилинди

Глейзерлар оиласи, яқин орада «қизил иблислар» бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқариши мумкин.

Daily Mirror нашри хабарига кўра, «Юнайтед» эгалари жиддий молиявий сармояларга қарамай, ҳали ҳеч қандай совринни қўлга кирита олмаган норвегиялик мутахассиснинг ишидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилишмаган.

Манба айтилишича, агар вазият яқин орада яхшиланмаса, клуб янги мураббий тайинлашга мажбур бўлади. Сульшернинг ўрнига учта номзод кўрсатилган.

Норвегияликнинг биринчи ўринбосари Антонио Конте бўлиши мумкин, у ҳозир «Интер»дан кетганидан кейин ишсиз. Италиялик мураббий Манчестерда ишлашга розилиги ва Глейзерларнинг таклифларини тинглашга тайёрлигини маълум қилган.

Рўйхатдадаги иккинчи номзод «Реал» собиқ устози Зинедин Зидан. Француз мутахассиси ушбу рўйхатдаги энг фаворити ҳисобланади, чунки у нафақат Ла Лиганни қўлга киритди, балки Чемпионлар лигасида ҳам тўрт марта ғалаба қозонди.

Глейзерлар учун охирги вариант — ҳозирда «Лестер» билан ишлаётган Брендан Рожерс. «МЮ» раҳбарияти ўтган мавсумда Премьер-лигада 5-ўринни эгаллаган ва «тулкилар»ни Англия кубоги ва Суперкубоги ғолиблигига олиб келган Рожерс вариантига ҳам тўхталишган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.