Янгиликлар /

Флориан Виртц «Юнайтед» радарида

Мақола нашр қилинди

«Байер» яримҳимоячиси Флориан Виртц фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Яримҳимоячи май ойида 18 ёшга тўлди, бироқ у аллақачон Лондоннинг «Челси» клубига кўчиб ўтган Кай Ҳавертцнинг идеал ўринбосарига айланган. «Доричилар» таркибида 50 ўйинда майдонга тушган Виртц 11та гол уришга муваффақ бўлди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

ТМW нашри хабарига кўра, Флориан учун курашга «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» қўшилган.

Иккала инглиз клублари ҳам ёш немис футболчисига биринчилардан бўлиб таклиф жўнатган «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» билан Виртц учун курашишга тайёр.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.