Янгиликлар /

Оле: Лингард «қизил иблис» бўлиб қолади

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер «қизил иблислар» яримҳимоячиси Жесси Лингардни жамоада сақлаб қолиш истагини билдирди.

«Биз уни келажакда ҳам «Манчестер Юнайтед» ўйинчиси сифатида кўрамиз. У «Вест Хэм»да ижарадан сўнг бизга яна қайтди.

Жесси ўзининг фазилатларини намойиш этди ва Англия терма жамоасига қайтди. Биз ҳам унинг энг яхши ўйинини кўришни жуда хоҳлаймиз.

Унинг шартномаси тугашига бир йил қолди. Айни пайтда клуб Жесси ва отаси билан музокаралар олиб бормоқда. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Умид қиламизки, Лингард доимо «қизил иблис» бўлиб қолади», — деди Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, Лингарднинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача амал қилади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.