Янгиликлар /

«МЮ» 92,2 миллион фунт зарар кўрган

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» клуби 2020/21 йилги мавсум якунларига кўра қанча зарар кўргани маълум қилинди.

The Guardian нашри хабарида айтилишича, клубнинг даромади ўтган икки мавсумда 627,1 миллион фунтдан 509 миллион фунтгача камайган бўлса, сўнгги мавсумда 497,1 миллион фунтга тушган.

Қайд этилишича, клуб 30 июнь кунигача бўлган молиявий бир йиллик даврида 92,2 миллион фунт зарар кўрган. Бу коронавирус пандемияси билан боғлиқ.

«Клубнинг қарзлари миқдори 471,1 млн фунтдан 419,5 млн фунтга камайган. Шунингдек, «МЮ»нинг маошлар фонди 13,6 фоизга ошиб, 322,6 млн фунтни ташкил этмоқда», — дейилади нашр хабарида.

Аввалроқ, «МЮ» Криштиану Роналунинг 7-рақамли либоси сотувидан тушган даромад орқали португалиялик футболчи учун 5 йил давомида «Ювентус»га тўланиши керак бўлган 15 миллион евро трансфер пулини аллақачон қоплагани ҳақида хабар қилинганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.