Янгиликлар /

Оле: У оптимал формага кириб улгурмади

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер «қизил иблислар» ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони қўллаб-қувватлади.

«Ишончим комилки, Жейдон кучлироқ бўлади. Биз уни кейинги 10-15 йил давомида энг яхши ҳужумкор футболчи сифатида кўрганимиз учун имзоладик ва ҳозир ҳам шундай деб ўйлайман. Санчо ёш йигит, у атиги 21 ёшда. У ҳали тўлиқ оптимал формага кириб улгурмади», — дейди Сульшер.

Санчо 2021 йилнинг ёзида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан 85 миллион еврога «Манчестер Юнайтед» га кўчиб ўтди. Инглиз футболчиси «қизил иблислар» нинг бешта ўйинида қатнашди ва ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.