Янгиликлар /

Кавани «МЮ»ни тарк этиш ҳақида ўйлаётгани йўқ

Мақола нашр қилинди

Уругвайлик форвард Эдинсон Кавани «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш ҳақида ўйлаётгани йўқ.

ESPN хабарига кўра, Кавани тез орада сафга қайтиб, асосий таркибдаги ўрни учун Криштиану Роналду билан рақобатга киришмоқчи. 34 ёшли форвард қишки трансфер ойнасида ҳам «МЮ»ни тарк этишни истамаяпти.

Маълумот учун, Кавани аввалги клубларида Килиан Мбаппе, Неймар, Златан Ибраҳимович билан рақобат қилган бўлса, Уругвай миллий жамоасида Луис Суарес билан бирга тўп суриб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «МЮ»га келгач Кавани португалиялик форвардга унинг 7-рақамли либосини қайтариб берганди. Эдинсоннинг амалдаги келишуви 2022 йилга қадар тузилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ
  1. 23 сентября 2021, 13:22 ADMIN

    TEST

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.