Диого Далот кейинги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда Goal.com портали ўз саҳифаларида хабар беради.
«Милан»даги ижарадан қайтгач, футболчи «қизил иблислар»нинг асосий таркибига кира олмади. Оле-Гуннар Сульшер бошқа ҳимоячиларга таянмоқчи.
Ёзги трансфер ойнасида Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Милан» клублари Далотга қизиқиш билдиришди, аммо инглиз клуби футболчини сотмасликка қарор қилган эди. Энди эса вазият ўзгаргани айтилмоқда.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.