Янгиликлар /

Роналду: Олға, қизил иблислар

Мақола нашр қилинди

Криштиану Роналду «Вест Ҳэм» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейин инстаграмда пост қолдирди.

«Премьер-лигадаги ҳар бир ўйин – 3 очко учун кечадиган ажойиб кураш. Бугунги учрашув орқали биз йўлимизда учраши мумкин бўлган барча тўсиқлар ҳақида тушунчага эга бўлдик. Мақсадимиз сари юришда давом этамиз. Биргаликда! Кучлироқ! Ҳамжиҳатликда! Олға, қизил иблислар!» — дея пост қолдирган португалиялик 36 ёшли форвард.

Эслатиб ўтамиз, «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда Криштиану Роналду икки марта жарима майдони ичида лондонликлар ҳимоячилари томонидан йиқитилган бўлса-да, учрашув бош ҳаками Мартин Аткинсон икки марта ҳам пенальти белгиламади. 90+3-дақиқада эса тўп Шоунинг қўлига теккач, Аткинсон VARга мурожаат қилиб, якунда Де Хеа қайтарган 11 метрлик нуқтани белгилаганди. Ушбу вазиятлар мунозараларга сабаб бўлмоқда. 

Маълумот учун, Роналду «МЮ»даги дастлабки 3 ўйинида 4та голга муаллифлик қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.