Янгиликлар /

Погба ўрнига Франк Кессьени!?

Мақола нашр қилинди

«Юнайтед» жамоани тарк этиши мумкин бўлган Поль Погба ўрнига «Милан» яримҳимоячиси Франк Кессьени олиб келмоқчи, деб хабар беради Mundo Deportivo. 

Ивуарлик 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда «россонери» сафида барча турнирлар доирасида 50та ўйин ўтказиб, 14та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Transfermarkt ҳавбекни 50 млн еврога баҳоламоқда. 

Кессиэнинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган. 

Ўз навбатида Погбанинг манкунианликлар билан шартномаси ҳам келаси йил ёзида ниҳоясига етади. Франциялик яримҳимоячи бу мавсумда АПЛда 5та баҳсда майдонга тушиб, 7та голга ассистентлик қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.