Рио Фердинанд «Челси» футболчиси Антонио Рюдигерни Премьер-лиганинг айни дамдаги энг яхши ҳимоячиси деб атади.
«Тухель «Челси» бошқарувини қўлига олгач, Антонио Рюдигер Англия Премьер-лигасининг энг яхши ҳимоячисига айланди. Савия жиҳатдан унга «Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш яқинроқ кела олиши мумкин. Рюдигернинг «Челси» ўйинидаги таъсири жуда катта.
Лэмпард қўл остида Рюдигер Фрэнкнинг ўйинига мос эмаслиги кўринарди. Антонио унга ёқмасди. Ўшанда ҳатто клуб бу ҳимоячи билан хайрлашмоқчи экани ҳақида ҳам айтилганди. Ҳозирга келиб эса Рюдигер нафақат жамоасининг, балки турнирнинг ҳам энг яхши ҳимоячиси сифатида гавдаланмоқда», — дея Фердинанднинг сўзларини келтирган Daily Mail.
Маълумот учун, Рюдигер жорий мавсум АПЛда 5 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди. «Челси» 5-турдан кейин 13 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.