Оле-Гуннар Сульшер Англия Лига Кубоги 1/16 финали доирасида «Вест Ҳэм»га (0:1) қарши ўтказилган баҳсдан сўнг, Роналдунинг майдонга ташланмагани ҳақида гапирди.
«Криштиану жамоамизга келгач, натижаларимизга ижобий таъсир ўтказишга улгурди. У ҳар битта ўйинда майдонда бўлишни хоҳлайди, лекин бу — иложсиз.
Мен футболчиларга алоҳида тўхталиб ўтиш тўғри эмас, деб ҳисоблайман. Футбол — жамоавий ўйин. Энтони ҳам ҳужум чизиғимиздаги бошқа футболчилар сингари яхши ўйин намойиш эта олди, бироқ якуний паллаларда адашди. Марсьялнинг ўзи ҳам ундан нима кутишимизни яхши билади. Агар у мана шундай қаттиқ ишлашда давом этса, ўз имкониятини олади», — деди норвегиялик мутахассис.
Маълумот учун, манчестерликлар келгуси учрашувни АПЛ доирасида «Астон Вилла» клубига қарши ўтказишади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.