Янгиликлар /

Оле: Криштиану барча мақтовларга лойиқ

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

«У 40 ёшгача ўйнаса ҳам,  ҳайрон бўлмайман. Унинг ўзига эътибори, қайғуриши асосий масаладир. Албатта, унда ўзгача ген ҳам бўлиши керак.

Криштиану унга айтилган барча мақтовларга лойиқ. Аввало, жисмоний ҳолати учун. Бундан ҳам таъсирли томони шундаки, у ҳамма совринларга эришса-да ғалабага очликни ҳис қилади. 

Унда тўғри менталитет бор. Ҳаммаси унинг хоҳишига боғлиқ. Ва у оёқлари, ҳатто боши унга тўхташни айтмагунича ўйнашни давом эттиради», — дея Сульшернинг сўзларини келтиради Goal.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.