Оле-Гуннар Сульшер «Ливерпуль» устози Юрген Клоппнинг манчестерликларга ҳакамлар кўпроқ жарима зарбалари бераётгани ҳақидаги фикрларига жавоб қайтарди.
«Биз шунчаки ўзимиз лойиқ бўлган нарсаларга эришганимизга ишонишимиз мумкин. Аслида, сўнгги 2та ўйинда 3та пенальти тепишимиз керак эди.
Лигада бизнинг пенальтиларимиз ҳақида кўп «қайғурадиган» биргина мураббий бор ва буни ҳамма билади. Лекин бизга тақдим этилмаган пенальтилар ҳақида гапиришни унутмоқда.
Юрген пенальтиларимиз ҳақида гапиришни бошлаганидан буён ҳакамлар бизга нисбатан ўта совуққонлик қилишмоқда. Биз рефериларнинг тўғри қарор чиқаришига умид боғлашдан бошқа иложимиз йўқ», — деди норвегиялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» Премьер-лига 6-тури доирасида бугун, 25 сентябрь куни 16:30да «Олд Траффорд»да «Астон Вилла»га қарши баҳс олиб боришади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.