Янгиликлар /

Варан: Поль мен билан клубда қолиши керак

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан ўз ватандош Поль Погбанинг жорий мавсум якунига етгач, жамоани тарк этмаслигига умид қилмоқда.

Погбанинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси кейинги ёзгача мўлжалланган. Томонлар ўзаро ҳамкорликни узайтириш борасида ҳали келиша олишмаган.

«Унинг келажаги ҳақидаги қарорни албатта унинг қабул қилиши аниқ, лекин у мен билан клубда қолиши керак. Поль — фантастик футболчи, бизга ва жамоамиз у каби футболчига муҳтож», — дейди Варан.

Премьер-лигада янги мавсум давомида Погба ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Франциялик яримҳимоячи 5 та ўйин ўтказиб, 7 та (!) ассистни амалга оширди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.