Янгиликлар /

«МЮ» ўнг қанот ҳимоясини кучайтиришни режалаштирмоқ

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» қишки трансферлар ойнаси вақтида ўнг қанот ҳимоясини кучайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Fijaches» сайти. 

«Қизил иблислар» январда «Лейпциг» ҳимоячиси Норди Мукиелени таркибга қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Бу орқали манчестерликлар ўнг қанот ҳимоясидаги рақобатни оширишни мақсад қилган. Манбанинг маълум қилишича, бу трансфер «МЮ» учун 22 млн фунт-стерлингга тушиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, Мукиеле жорий мавсум Бундеслигада 5та учрашувда майдонга тушиб, бир маротаба гол уришга муваффақ бўлган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.