Янгиликлар /

Невилл: Оле ўз имзосини кўрсатиши керак

Мақола нашр қилинди

Гари Невилл «МЮ»нинг бу мавсум чемпион бўла олишига ишонмаслиги сабабини тушунтирди.

«Манчестер Юнайтед» дастлабки ўйинларни ютганда ҳам, Роналду голлар урганда ҳам бу ҳақда гапиргандим. Чунки «Юнайтед» АПЛ ғолиблиги учун етарли даражадаги ўйин кўрсатмтаяпи, жамоавий ўйин кўринаётгани йўқ. Футболчилар тўпсиз ҳам бирдек ҳаракатланишлари зарур. Улар эса алоҳида эпизодларда ёрқин ўйнашмоқда, холос. Жамоада алоҳида гуруҳдаги ўйинчилар керакли вазиятларда ўзларини кўрсатишмоқда. Ўйин жиҳатдан эса муаммолар бор. Роналду, Варан ва Санчонинг жамоа ўйинига киришиши учун ҳам вақт талаб этилади. 

«Челси», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» ўйинини кўраман, уларда жамоавий ўйин бор. Оле-Гуннар Сульшер ҳам «Манчестер Юнайтед»да ўз имзосини кўрсатиши керак», — дейди Невилл Sky Sports’даги эфирида.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 6-туридан кейин 13 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.