Янгиликлар /

Мойес: Жесси билан ҳамкорлик менга ёқди

Мақола нашр қилинди

Мойеснинг айтишича, ёзги трансферлар ойнаси вақтида у Оле-Гуннар Сульшер билан гаплашган ва норвегиялик мутахассис Жессини таркибда олиб қолишни истаётганини маълум қилган.

«Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан «болғачилар» устози ўтган мавсумда Лингард жамоа учун катта фойда олиб келганини айтди.

«У жамоа таркибида қанча кам ўйнаган бўлса-да, илиқ фикрлар айта оламан. У бизнинг жамоа ривожида ўз ҳиссасини қўшди. Жесси билан ҳамкорлик қилиш менга ёқди. У таркибимизда ажойиб ўйин кўрсатди», — деди Мойес.

Лингард ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида «Вест Хэм» таркибида 16 ўйинда 9 гол урди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.