Поль Погба агенти Мино Райола франциялик футболчининг келажаги ҳақида гапирди. Райола Погбанинг «Манчестер Юнайтед»да қолишини истисно қилмади, унинг инглиз клуби билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди.
«Поль Погбанинг шартномаси июнь ойида тугайди. Биз «Манчестер Юнайтед» билан вазиятни муҳокама қиламиз.
Ювентус? Поль ҳали ҳам Туринни яхши кўради. У «Ювентус» га қайтиши мумкин. Аммо ҳамма нарса вазиятга ва «Ювентус»нинг режаларига боғлиқ», — дейди Райола Ray Sportга.
Погба 2012 йилдан 2016 йилгача «Ювентус»да ўйнаган. Кейин у Манчестерга кўчиб ўтган. Инглиз клуби ярим ҳимоячи учун 105 миллион евро тўлаган эди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.