Янгиликлар /

Гринвуд Golden Boy даъвогарлари орасида

Мақола нашр қилинди

Golden Boy совринига даъвогарлар эълон қилинди. Бу сафар номзодлар сони 100 нафардан 40 нафаргача қисқартирилган.

Ҳозирга келиб Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»), Жуд Беллингем («Боруссия» Дортмунд), Мирон Боадю («Монако»), Эдуардо Камавинга («Реал»), Шарль де Кетеларе («Брюгге»), Эрик Гарсия («Барселона»), Райан Гравенберх («Аякс»), Илайш Мориба, Йошко Гвардиол (иккиси ҳам – «РБ Лейпциг»), Габриэл Мартинелли («Арсенал»), Жамал Мусиала («Бавария»), Михаил Мудрик («Шахтёр»), Нуну Мендеш («ПСЖ»), Педри («Барселона»), Жованни Рейна («Боруссия» Дортмунд), Букайо Сака («Арсенал») сингари ўйинчилар даъвогарлар рўйхатидан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Golden Boy соврини ҳар йили Tuttosport нашри томонидан Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши ўйинчисига топширилади. Ғолиб ноябрь ойида эълон қилинади. Ўтган мавсум соврин Эрлинг Ҳоландга насиб қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.