Янгиликлар /

Погба «Юнайтед»да қолади

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» яқин орада футболчи Поль Погба билан шартнома узайтирмоқчи, деб хабар беради todofichajes.com нашри.

Погбага «Реал» қизиқиш билдирганди, лекин мадридликлар таклифи футболчининг агенти Мино Райолани қаноатлантирмаган. Шунингдек, «ПСЖ» ҳам яримҳимоячига харидор, лекин «Юнайтед»нинг таклифи Поль ва унинг агенти фикрини ўзгартирди.

Ҳозир шартнома шартлари келишилмоқда. Катта эҳтимол билан яқин кунларда Погба ва «МЮ» ўртасидаги битим эълон қилинади. Янги битим яна 4 мавсумга, яъни 2026 йилгача амал қилади ва шартнома 3 + 1 форматида бўлади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.