Донни Ван Де Бек жамоада қолиши мумкин. Жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер бутун таркибни мавсум охиригача сақлаб қолмоқчи. Шунинг учун голландиялик ярим ҳимоячи камида мавсум сўнггигача клубда қолади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Эвертон» Ван де Бекни ижарага олмоқчи эди, аммо Сульшер футболчини қўйиб юбормади. 24 ёшли футболчи эса жамоадаги ҳозирги мавқеи ва ўйин вақтидан норози.
Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 3та ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади. Нидерландияликнинг "Қизил иблислар" билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.