Янгиликлар /

Криштиану 46та миллий жамоа дарвозасини ишғол этди

Мақола нашр қилинди

Криштиану Роналду Қатарга қарши ўртоқлик ўйинида (3:0) гол муаллифига айланди.

«Манчестер Юнайтед» клуби расмий сайти хабарига кўра, Қатар билан ўйинда киритилган гол Криштиану учун 46-мамлакат миллий жамоаси дарвозасини ишғол этилиши бўлди. Бу рекорд натижадир, ҳали ҳеч бир футболчи бундай натижа қайд этмаган.

Ушбу гол билан 36 ёшли форвард миллий жамоаси сафидаги голлари сонини 112тага етказиб, ўзига тегишли рекордни яна янгилади. 

Маълумот учун, Роналду миллий жамоаси сафида 181 ўйинда 112та гол ва 41та ассистга муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.