Янгиликлар /

Рэшфорд: Роналду бирга ўйнаш зўр тажриба

Мақола нашр қилинди

Маркус Рэшфорд ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «қизил иблислар» сафига қайтишига изоҳ берди.

«Криштианунинг қайтиши менда футболчи сифатида ҳам, «МЮ» мухлиси сифатида ҳам такрорланмас туйғуларни уйғотди. Афсоналар жамоага қайтганда ҳар доим ажойиб. «Олд Траффорд»да Роналду билан бирга ўйнаш — зўр тажриба. Умид қиламанки, бу кубокларни қўлга киритишимизга туртки бўлади»,- дея Рэшфорднинг сўзларини келтиради BBC нашри.

27 август куни «Манчестер Юнайтед» Роналдунинг «Ювентус»дан сотиб олганини эълон қилди. Ҳужумчи 2003 йилдан 2009 йилгача «МЮ» шарафини ҳимоя қилган. Жамоа таркибида у Премьер лигада 200 та ўйин ўтказиб, 87 та гол урди ва 34 та голли узатмани амалга оширди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.