Янгиликлар /

«Фейеноорд» Амад Диаллони ижарага олмоқчи

Мақола нашр қилинди

Нидерландия чемпионатининг етакчи жамоаларидан «Фейеноорд» раҳбарияти «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Амад Диаллони ижарага олмоқчи.

19 ёшли ивуарлик футболчи Уле-Гуннар Сульшер жамоасининг асосий таркибига кира олмаяпти. Манчестерликлар унинг тажрибасини ошириш учун бошқа жамоага бериб туришга тайёр.

Айтиш жоизки, «Фейеноорд» ўтган йили ҳам Амад Диаллога қизиқиш билдирган эди. Энди улар ёш ҳужумчини қишки трансферлар вақтида ўз таркибига қўшиб қолишни режалаштирмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоаларда малака оширишга қарши эмас.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.