Янгиликлар /

Рио: Лингардни таклиф этардим

Мақола нашр қилинди

Рио Фердинанд «Ньюкасл» қайси ўйинчиларни сотиб олиши кераклиги ҳақида гапирди.

«Агар жиддий трансферларга қўл уриш лозим топилса, энг аввало Раҳим Стерлингга эътибор қаратган бўлардим. У клубида ўйин амалиётига кам эга бўлмоқда. Қолаверса, Деклан Райсни таклиф этишга уринардим. Улар рўйхатимда дастлабки икки ўринда бўлишарди.

Шунингдек, Жесси Лингардни таклиф этардим. У «Манчестер Юнайтед»да асосий таркибга ўрнаша олмаяпти», — дейди Фердинанд.

Аввалроқ, «Ньюкасл» клуби «МЮ»дан Жесси Лингард, Донни ван де Бек, «Милан»дан Франк Кессьени таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.