«Манчестер Юнайтед»ни тарк этган аргентиналик дарвозабон Серхио Ромеро фаолиятини Италияда давом эттирадиган бўлди.
Аргентина миллий жамоаси дарвозабони А Серия дебютанти «Венеция» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган. Томонлар мавсум якунига қадар келишувга эришган.
Ромеро «Венеция»га эркин агент сифатида қўшилди. Бу Серхио учун А Сериядаги иккинчи жамоа саналади. 34 ёшли посбон «Сампдория» сафида ҳам 42 ўйинда майдонга тушган.
Маълумот учун, «Венеция» А Серияда 7 ўйиндан кейин 5 очко жамғарган ҳолда А Серияда 17-ўринни эгаллаб турибди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.