Уругвай терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Густаво Пойет Криштиану Роналду келганидан буён жуда кам вақт ўйнаган «Манчестер Юнайтед»даги Эдинсон Каванининг қийин аҳволини таҳлил қилди.
«Роналдусиз у «МЮ»да асосий ҳужумчи сифатида ўйнаган бўларди. «Ювентус»нинг қарори фақат бир кишига зарар етказди — бу Кавани эди. Балки у январь ойида бошқа клубга ўтиши керакдир. Эдинсоннинг ҳозирги ҳолатини кўриш жуда қийин, чунки у деярли ўйнамаяпти», — деди Пойет «TalkSport» нашрига берган интервьюсида.
Кавани жорий мавсум Премьер-лигада учта ўйин ўтказди ва майдонда ҳар бир ўйин учун ўртача 34 дақиқа сарфлади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.