Янгиликлар /

Amazon prime Руни ҳақида филм суратга олади

Мақола нашр қилинди

«Amazon prime» хизмати Англиянинг терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» нинг собиқ футболчиси Уэйн Руни ҳақида кино суратга олади.

Маълумотларга кўра, кино 2022 йил бошида чиқарилиши режалаштирилган. Унда инглиз футболчисининг фаолиятидаги юксалиш ва пасайиш, у бошдан кечирган босимлар, шунингдек, фаолиятида учрашган футболчиларнинг мулоҳазалари кўрсатилади.

«Мени одамлар шахс сифатида яхшироқ тушунишларини истайман. Ёш футболчи ҳаёти давомида қийин даврларни бошидан кечиради, мен эса унинг руҳий тушкунликка тушган пайтлари ҳақида гапираман», — деди Руни кино ҳақида.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.