Янгиликлар /

Магуайр тўлиқ машғулотларга қайтмаган

Мақола нашр қилинди

Гарри Магуайр жароҳатини даволашда давом этмоқда, дея маълумот беради «Sky Sports».

Футболчи ҳали тўлиқ машғулотларга қайтмаган ва шанба куни «Лестер» га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Магуайр тез орада машғулотларга қайтиши кутилаётган бўлсада, унинг жароҳати «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерни хавотирга солмоқда. Шунингдек у бошқа марказий ҳимоячиси Рафаэл Вараннинг ҳам тикланишини кутишга мажбур.

Магуайрнинг қайтиши учун эса аниқ вақт белгиланмаган. У Премьер-лигада «Ливерпуль» ва «Тоттенхем», шунингдек, Чемпионлар лигасида «Аталанта» билан ўйинларда иштирок этмаслиги мумкин.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.