Янгиликлар /

Фернандеш: Бирлашиб вазиятдан чиқиб кетиш мумкин

Мақола нашр қилинди

Бруну Фернандеш жамоанинг сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижалари ҳақида гапирди.

«Фақатгина бирлашиб ҳозирги қониқарсиз натижалар сериясига барҳам бериш ва вазиятдан чиқиб кетиш мумкин. Буни уддалай оламиз», — дея ёзади Фернандеш твиттердаги саҳифасида.

Сульшер шогирдлари сўнгги 7 ўйиндан бор йўғи 2тасида ғалаба қозона олишди. Клуб сўнгги тур ўйинида «Лестер»га 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнир жадвалида 6-ўринга тушди.

Маълумот учун, «МЮ»ни кейинги бир ярим ой давомида «Аталанта», «Ливерпуль», «Тоттенҳэм», «Манчестер Сити», «Уотфорд», «Вильярреал», «Челси» ва «Арсенал»га қарши жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.