Янгиликлар /

Невилл: Конте «Юнайтед» бош мураббийи бўлмайди

Мақола нашр қилинди

Гари Невилл бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер клубдан истеъфога чиқарилган тақдирда унинг ўрнига таклиф этилиши мумкин бўлган Антонио Конте жамоага мос эмаслигини айтиб ўтди.

«Фикримча, Конте «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи бўлмайди. Клуб раҳбарияти мураббийлар орасидан бу номзодни танлайди, деб ўйламайман. 

Тўғри, Антонио – ажойиб мураббий, аммо у ўз ўйин услуби билан маълум бир клубларга тўғри келади. Унинг иш услуби «Юнайтед»га мос эмас», — дейди Невилл Instagram’даги эфирида.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 8-туридан кейин 14 очко билан 6-ўринга пастлади. Клуб сўнгги 7 ўйинида бор йўғи 2та ғалабага эришди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.