Янгиликлар /

Руни: Югуришни истамайдиган ўйинчилар кўп

Мақола нашр қилинди

Уэйн Руни клубдаги ҳозирги вазият ҳақида фикр билдириб, омадсизликлар учун фақатгина мураббийни айблаш нотўғри эканини айтди.

«Манчестер Юнайтед»ни малакали мутахассислар бошқармоқда. Ишонаманки, клуб тез орада вазиятни тўғри баҳолайди – кейинчалик ҳам Сульшер билан ишлаш керакми ёки у сиз. 

Футболчилар ҳам натижа учун ўзларини жавобгар ҳис қилишлари шарт. Барчасига мураббийни айблашдан осони йўқ. Футболчилар яхши бажара олмаётган ишлари учун катта маош олишмоқда. Улар масъулиятни кўпроқ ҳис қилишлари керак. Ҳар ҳолда жамоада жаҳон даражасидаги ўйинчилар йиғилган. «Манчестер Юнайтед» билан бундай натижа қайд этиш ҳеч кимни қониқтирмайди. Жамоа мағлубиятга учраганида футболчилар ўзларини ёмон ҳис қилишлари керак.

Бу клубда ҳар доим юқори мақсадлар туради, босим ҳам жуда кучли. «МЮ» ўйинини кўриб, кузатиш мумкинки таркибда ҳимояланишни истамайдиган, охиригача югуришни хоҳламайдиган ўйинчилар ҳаддан ошиқ кўп. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Бу мураббийлар айбими ёки ўйинчилар? Билмайман», — дейди ҳозирда «Дерби Каунти» бош мураббийи сифатида ишлаётган Уэйн Руни Daily Mail билан суҳбатда.

Аввалроқ, клуб раҳбарияти Сульшерга вазиятни ўзгартириш учун яна учта ўйинга имконият бергани ҳақида хабар берилганди. «МЮ» 30 октябрь, шанба куни «Тоттенҳэм» меҳмони бўлади.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 9-туридан кейин 14 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.