Янгиликлар /

Скоулз: Погба кетса, клуб нимадир йўқотади, деб ўйламайман

Мақола нашр қилинди

Пол Скоулз манчестерликлар «Ливерпуль»га 0:5 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг, жамоа етакчиси Поль Погбани танқид остига олди. 

«Погба иккинчи тайм аввалида майдонга ташланди. У жамоага ёрдам бериши, руҳий тушкунликдан олиб чиқиши ва майдон марказидаги муаммоларни бартараф этиши керак эди. Лекин у рақибга гол совға қилди. 

Кейинчалик у кераксиз вазиятдаги тўпга ташланиш туфайли қизил карточка ишлаб олди. Савол туғилади: Сульшер бош мураббийликда қолса, Погба яна «МЮ» либосида майдонга тушадими? Сўнгги йилларда у катта тартибсизликларга сабабчи бўлди. Аввалги формасида бўлган тақдирда, уни барча мураббийлар ўз жамоасида кўришни истайди. Унинг қандай юксак иқтидор эгаси эканини биламиз-ку! 

Шунга қарамай, у ҳамон жамоа билан шартнома имзолашни истамаяпти. Умуман, Погба Манчестердан кетса, «қизил иблислар» нимадир йўқотади, деб ўйламайман», — деб айтган англиялик собиқ футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль»га қарши беллашувнинг иккинчи тайми аввалида майдонга туширилган Погба 14 дақиқадан сўнг қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.