Криштиану Роналду жамоага совринлар ютиш учун қайтганини айтди.
«Бу ерда эканимни сабаби – ғалаба қозониш ва совринларга эга чиқишдир. Бу ерга дам олиш учун келганим йўқ. Клубга ҳам шундай деб айтгандим.
Жамоада катта потенциал борлигини кўряпман. Айниқса, катта потенциалга эга ёш футболчилар талайгина. Бу ерда улар билан бирга ғалабалар қозониб, ғолиб бўлмоқчиман.
Фаолиятим давомида ҳар қанча қанча соврин ютганимга қарамай, ҳозирги ёшимда ҳам соврин ютиш учун менда кучли хоҳиш бор.
«Олд Траффорд»га қайтиш – ҳаётимнинг янги даври бошланишидир. Унда ғалабалар кўп бўлишини истайман. «МЮ» ҳар доим юқори даражада бўлиши ва соврин учун курашиши шарт», — дейди португалиялик футболчи Sky Sports билан суҳбатда.
Маълумот учун, Роналду «МЮ» сафида жорий мавсум 8 ўйинда жами 6та голга муаллифлик қилди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.