Янгиликлар /

Оле: Яхшироқ ўйнашимизни кутмоқдаман

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер Англия Премьер-лигаси 9-тури доирасидаги «Ливерпуль»га қарши беллашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Менинг ўзим ҳам ўтган турдагидан яхшироқ ўйнашимизни кутмоқдаман. Эдинсон Кавани ва Криштиану Роналду жарима майдони ичидаги футбол бўйича дунёнинг энг кучлилари қаторидалар. Бу даражадаги футболчилар кучидан фойдалана олиш имконияти ўзгача ҳаяжонда қолдиради. 

Ҳозир барча муаммо балансни ушлай олишимизда. Мисол учун, майдондан кенг миқёсда фойдалана олишимиз муҳим. Сабаби, бизда ажойиб вингерлар ва яхши марказий ҳужумчилар бор», — деди норвегиялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар»нинг ливерпулликларга қарши баҳси 24 октябр, Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.