Янгиликлар /

Фернандеш: Сульшерга ишонамиз

Мақола нашр қилинди

Бруну Фернандеш УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Аталанта»га қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг (3:2), бош мураббий манзилига қилинаётган танқидларга жавоб берди. 

«Албатта, уни қўллаб-қувватлаймиз, у бизнинг мураббийимиз. Жамоа билан ҳар куни у учун ишлаймиз ва ривожланишга ҳаракат қиламиз. Биз унинг ғоялари ортидан эргашамиз ва шу йўлда давом этамиз. 

Биз мураббийимиз ва унинг штабига тўлиқ ишонамиз. Мураббий нимани буюрса, шуни қилишимиз, унинг қарорларини ҳурмат қилишимиз керак. У Манчестерда учинчи йил ишламоқда ва биз унинг қанчалик кучли мураббий эканини биламиз. Биз ҳали ҳеч нарсани бой бермадик. Лекин жамоа сифатида катта ўсишга эришганимизни кўрсата олдик. 

Биз қайси жиҳатларни кўпроқ машқ қилишимиз кераклигини Сульшер ҳам билади. У мураббийлар штабида ҳам ривожланиш бўлиши кераклигини англаб турибди. Лекин бу футболнинг бир қисми. Ҳар куни нимадир ўрганамиз. Футболни алдаб бўлмайди», — дея фикр билдирган португалиялик яримҳимоячи. 

Эслатиб ўтамиз, манчестерликлар ЕЧЛ 3-туридан сўнг, ўз гуруҳида 6 очко жамғариб, 1-ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.