Бруну Фернандеш Криштиану Роналдунинг португалча шевасини тушуниш қийинлигини айтди.
«Инлиз тилини билсам-да, гоҳида Лингард ва Рэшфорднинг нима ҳақида гапираётганини тушуниш қийин. Португал тилида ҳам шундай. Криштиану Роналду, мен ва Диого Далот турли шевада гапирамиз.
Криштианунинг шевасини тушуниш қийин. У португал тилининг энг ёмон шевасида гапиради. Роналду Мадейрадан. Ишонинг, португалияликлар бу оролликлар нима ҳақида гапираётганликларини тушунишмайди», — дейди Фернандеш Manchester Evening News билан суҳбатда.
Маълумот учун, Бруну Португалиянинг Майа шаҳридан бўлса, Криштиану Мадейра оролида туғилган. Ҳар икки ўйинчи ҳам «Спортинг» тарбияланувчиси саналади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.