Янгиликлар /

Роналду: Биз тирикмиз

Мақола нашр қилинди

Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Аталанта»га қарши ўйиндан (3:2) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Юнайтед» биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди, иккинчи бўлимда эса ҳисоб тенглаштирилгач, ғалаба голини Криштиану Роналду киритди.

«Ҳа! «Орзулар театри» оловда! Биз тирикмиз!

Биз «Ман Юнайтед» ва ҳеч қачон таслим бўлмаймиз! Бу «Олд Траффорд»!» – дея ёзади Роналду твиттердаги саҳифасида. 

Маълумот учун, «МЮ» ЕЧЛдаги кетма-кет икки ғалабасидан кейин гуруҳда очколарини 6тага етказиб, 1-ўринга кўтарилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.