Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Аталанта»га (3:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мухлислар – бу клубнинг жуда муҳим қисми. Уларнинг қўшиқлари, ишончи футболчиларни руҳлантирди. Чемпионлар Лигасида «МЮ»ни қўллаб-қувватлаганингизда, шундай бўлади.
Ўйлашимча, биринчи бўлимда ҳам яхши ўйнадик. Аммо рақиб икки имкониятдан ҳам гол урди. Клубда ўйинни қайтариш, ўзгартириш анъанаси бор. Биз ҳеч қачон ишонишни тўхтатмадик ва ишлашни давом эттирдик.
Ўйинчиларга ҳурматсизлик қилмайлик. Уларнинг барчаси ўзларини дунёдаги энг омадли инсонлардан эканликларини билишади, чунки улар «МЮ»да. Бу – миллионлаб йигит-қизларнинг орзуси.
Криштиану рақиб дарвозаси олдида зўр. Агар кимдир уни фидойилиги ва масъулияти учун танқид қилса, бугунги ўйинни кўрсатинг. Қаранг, у майдон бўйлаб ҳаракатланди.
Танаффусда гол уриш учун ҳамма нарса қилишимиз кераклигини айтдим. Агар бошқа тўп ўтказиб юбормасак, ғалаба қозонишимизга амин эдим. Фақат имкониятлардан фойдаланиш керак эди», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВТ Sport.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.