Янгиликлар /

Погба миллий жамоа машғулотида жароҳат олди

Мақола нашр қилинди

Поль Погба ЖЧ-2022 саралаш босқич навбатдаги тур учрашувларини ўтказиб юборади.

ФФФ расмий сайти хабарига кўра, Погба миллий жамоа сафидаги дастлабки кунги машғулотларда тўпга зарба бераётганида жароҳат олиб, машғулотни эрта якунлаган.

Яримҳимоячи сонидаги жароҳат сабабли ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Қозоғистон ва Финландияга қарши ўйинларни ўтказиб юборади. У 9 ноябрь куни миллий жамоа ихтиёрини тарк этган. Погбанинг ўрнига «Рома» футболчиси Жордан Верету чақирилган. 

Маълумот учун, Франция — Қозоғистон ўйини 13 ноябрь, Финляндия — Франция баҳси 16 ноябрь куни ўтади. Франция миллий жамоаси D гуруҳида 6 ўйинда 12 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Погба клуби сафида АПЛдаги уч ўйинлик дисквалификацияни ўтамоқда. У АПЛ жорий мавсумида 9 ўйинда 7та ассистни амалга оширган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.