Янгиликлар /

Раҳбарият Олега ишонмоқда

Мақола нашр қилинди

«МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерга 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган «Уотфорд»га қарши баҳсга тайёргарлик кўриши айтилди, деб ёзади ESPN.

Раҳбарият норвегиялик 48 ёшли мутахассиснинг ўзгаришлар қила олишига ишонмоқда. Клуб «МЮ» кучли тўртликдан ўрин олиши хавф остида қолсагина, мураббийни истеъфога чиқаради. 

Манбага кўра, жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги натижалари Сульшернинг ҳалигача истеъфога чиқарилмаганига асосий сабабдир. 

«Юнайтед» АПЛда 6-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Челси»дан 9 очкога ортда қолмоқда, 4-ўриндаги «Ливерпуль»дан 5 очко орқада. ЕЧЛда эса 4та ўйинда 7 очко тўплаган жамоа ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.