Янгиликлар /

Daily Express: Роналду жамоани тарк этади

Мақола нашр қилинди

Daily Express нашри тарқатаётган хабарга кўра, агар «Манчестер Юнайтед» жорий мавсум якунларига кўра, кучли тўртликдан жой олиб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритмаса, Криштиану Роналду жамоани тарк этади.

Маълумотларга қараганда, Роналду фаолиятининг сўнгги даврларини Европа Лигаси сингари иккинчи даражали турнирларда ўкказмоқчи эмас. Қолаверса, 36 ёшли ҳужумчи жамоа ўз олдига юксак мақсадларни қўя олмаётганидан ғазабланмоқда.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» мусобақа жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб турибди. Уле-Гуннар Сульшер жамоаси 11 учрашувда 17 очко тўплади.

Криштиану Роналду жорий мавсум Англия премьер-лигасида саккизта учрашувда рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида манчестерликларнинг бешта голига муаллиф бўлди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.