Янгиликлар /

Рожерс фаолиятини «Юнайтед»да давом эттириши мумкин

Мақола нашр қилинди

«Лестер» клуби устози Брендан Рожерс фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.

The Sun хабарига кўра, ирландиялик мутахассис Оле-Гуннар Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»даги ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий даъвогарга айланган.

Қайд этилишича, манчестерликлар бунгача Зинедин Зидан ва Эрик тен Ҳаг номзодига ҳам қизиққан, аммо Зидан ҳали мураббийликка қайтишни истамаган бўлса, тен Ҳаг «Аякс»дан кетмоқчи эмас. 

Аввалроқ, Рожерс «Лестер»даги фаолиятини давом эттиришни истаётгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛ 11-туридан кейин 17 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.